date

Ўзбекистонда қайси вилоятлар кешбек бўйича етакчи бўлди?

Ўзбекистонда қайси вилоятлар кешбек бўйича етакчи бўлди?

2026 йил март ойида Ўзбекистонда истеъмолчиларга катта миқдорда кешбек қайтарилди. Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу даврда 216,8 миллион чек учун жами 168 миллиард сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилган.

Умуман олганда, йилнинг дастлабки уч ойида 611,7 миллион чек расмийлаштирилиб, улар бўйича 447,3 миллиард сўм кешбек қайтарилган. Фақат март ойининг ўзида 6,1 миллиондан зиёд фойдаланувчи ушбу тизимдан фойдалангани қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида энг катта кешбек Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, 49,7 миллиард сўмни ташкил этган.

Кейинги ўринларда Фарғона вилояти 22,9 миллиард сўм, Андижон вилояти 20,2 миллиард сўм ва Тошкент вилояти 17,1 миллиард сўм кўрсаткич билан қайд этилган.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида 9,3 миллиард сўм, Хоразмда 8,9 миллиард сўм ва Қорақалпоғистонда 8,5 миллиард сўм кешбек қайтарилган.

Қолган ҳудудларда ҳам муайян кўрсаткичлар қайд этилган бўлиб, Наманганда 6,9 миллиард сўм, Қашқадарёда 6 миллиард сўм ва Бухорода 5,5 миллиард сўм кешбек тўланган.

Сурхондарёда 4,3 миллиард сўм, Навоийда 3,5 миллиард сўм, Жиззахда 2,4 миллиард сўм ва Сирдарёда 2,2 миллиард сўм қайтарилгани маълум қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда қайси вилоятлар кешбек бўйича етакчи бўлди?