date

Ўзбекистонда энг арзон автокредит ва микроқарзлар

Ўзбекистонда энг арзон автокредит ва микроқарзлар
3 ноябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкaси 24,3%, микроқарзлар бўйича эса 32,7% даражасида сақланиб қолган. Бу ҳақда Марказий банк маълумот берган.

Энг қулай автокредитлар Гарант банк (17,8%), Инфинбанк (19,1%) ва Ипотека банк (19,7%) томонидан тақдим этилмоқда. Энг юқори ставкалар эса Универсал банк (30%), Мадат Инвест банк (27,9%) ва SQB (27,4%) да қайд этилган.

Микроқарзлар бўйича энг паст фоиз ставкалар Инфинбанк (24,9%), BRB (25,5%) ва Траст банк (25,6%) да кузатилмоқда. Марказий банк маълумотларига кўра, жисмоний шахслар учун кредитларнинг ўртача фоиз ставкaси 23,2% ни, юридик шахслар учун эса 23,4% ни ташкил қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда энг арзон автокредит ва микроқарзлар