date

Эндиликда пойтахтга кирувчилар автомобилини постга қолдириб, шаҳарга жамоат транспортида киради

Эндиликда пойтахтга кирувчилар автомобилини постга қолдириб, шаҳарга жамоат транспортида киради

Тошкент шаҳрида транспорт ҳаракатидаги тирбандликни камайтириш ва йўл тизимини замонавийлаштириш бўйича муҳим янгилик эълон қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни ўтказган йиғилишда пойтахтга ташриф буюрувчи ҳайдовчилар ўз машиналарини шаҳар ташқарисида қуриладиган йирик тураргоҳларда қолдириб, марказга жамоат транспортида кириши мумкин бўлиши айтилди.

Декабрь ойи бошида имзоланган махсус қарорга кўра, Тошкентда транспорт бошқаруви бутунлай янги босқичга кўтарилади. Шаҳарда ягона интеллектуал марказ фаолият юритиб, ҳар бир кўча ва чорраҳадаги ҳаракат оқимини сунъий интеллект орқали таҳлил қилади. Бу тизим тирбандликларни олдиндан башорат қилиб, ЙТҲларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Келгуси йилда пойтахтга киришдаги иккита текширув пости шаҳар ташқарисидаги ҳудудларга кўчирилади, яна учтаси қатъий реконструкциядан ўтказилади. Бу нуқталарда 3,5 мингта юк автомобили, 5,5 мингта енгил машина учун автотураргоҳлар барпо этилади. Шунингдек, ҳайдовчи ва йўловчилар учун кемпинглар ташкил этилиб, қулай шароит яратилади.

Энг муҳими, ушбу нуқталар жамоат транспорти тармоғи билан боғланади. Демак, пойтахтга келган меҳмонлар ўз автомобилларини ташқарда қолдириб, тез, хавфсиз ва арзон транспорт орқали шаҳарга бемалол киришлари мумкин.

Шу билан бирга, шаҳар ҳокимлигига келгуси йилда йўл ҳаракати сифатини сезиларли даражада ошириш вазифаси юклатилган. Жумладан:

— 100 та “ақлли” светофорли чорраҳаларни жорий этиш;

— 30 мингта автомобил тўхташ жойини хусусий сектор билан ҳамкорликда барпо қилиш;

— 300 та бекатни қайта қуриш;

— 40 км пиёда ва 20 км велойўлаклар барпо этиш;

— 100 км йўлни таъмирлаш;

— Юнусобод ва Яшнободда йўл ўтказгич ҳамда туннель қуриш;

— 200 та электробус харид қилиш вазифаси белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эндиликда пойтахтга кирувчилар автомобилини постга қолдириб, шаҳарга жамоат транспортида киради