date

Ўзбекистонда жиноятлар сони қисқарди — расмий статистика

Ўзбекистонда жиноятлар сони қисқарди — расмий статистика

Ўзбекистонда 2025 йил якунларига кўра жиноятчилик умумий ҳисобда камайган. Бу ҳақда йил сарҳисобига бағишланган анжуманда сўз олган ички ишлар вазири ўринбосари, Тергов департаменти раҳбари полковник Рамазон Ашрапов маълум қилди.

Унинг айтишича, йил давомида умумий жиноятлар сони 1 662 тадан 1 211 тагача қисқарган. Шунингдек, вояга етмаганлар, аёллар, муқаддам судланганлар ҳамда маст ҳолатда содир этилган жиноятлар кескин камайгани қайд этилди. Масалан, аёллар томонидан содир этилган жиноятлар 4 167 тадан 3 214 тага, маст ҳолатдаги жиноятлар эса 2 004 тадан 1 650 тага тушган.

Ишсизлар ва гуруҳлар томонидан содир этилган жиноятлар сони ҳам камайган. Йўл-транспорт ҳодисалари 9 365 тадан 8 738 тага қисқаргани ҳам ижобий кўрсаткич сифатида баҳоланмоқда.

Бироқ айрим жиноят турлари ҳали ҳам жиддий эътибор талаб қилмоқда. Хусусан, 2025 йилда 288 та қотиллик жинояти қайд этилган. Бу ўтган йилга нисбатан камайиш (2024 йилда 339 та) бўлса-да, кўрсаткич жамият учун хавотирлилигича қолмоқда. Шунингдек, номусга тегиш ҳолатлари 6 фоизга ошиб, 381 тани ташкил этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда жиноятлар сони қисқарди — расмий статистика