date

Байрам олди фарзандлар учун алимент пули ундириб берилди

Байрам олди фарзандлар учун алимент пули ундириб берилди

Оила — жамиятнинг пойдевори, меҳр ва муҳаббат маскани. Бироқ баъзан арзимас низолар, ўзаро тушунмовчиликлар туфайли бу муқаддас қўрғон дарз кетади...

Мажбурий ижро бюроси ходимлари фақат алимент қарздорликларини ундириш билан чекланиб қолмай, оилаларни сақлаб қолишга, болалар бахти учун ҳам ҳаракат қилишади.

Ғаллаорол туманида бир фарзанди учун 51 млн. сўм алимент қарзи бор отага нисбатан чора кўрилаётган пайтда, бюро ходимлари ва маҳалла фаоллари томонларга тўғри ҳуқуқий ва маънавий тушунтиришлар берди.

Натижада, ота қарзини тўлади, аёл эса кечирди. Оила яраштирилди, бола эса яна ота-онасининг меҳрини ҳис эта бошлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Байрам олди фарзандлар учун алимент пули ундириб берилди