
2025 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Марказий банки дунёда олтин сотган ягона марказий банк бўлди. Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) маълумотларига кўра, Марказий банк тўрт тонна олтин сотган.
Бошқа томондан, кўпгина марказий банклар олтин захираларини оширишни давом эттирди. Масалан, Бразилия 15 тонна, Қозоғистон саккиз тонна, Гватемала эса олти тонна олтин сотиб олди.
Умуман олганда, сентябрь ойида дунё бўйича марказий банклар умумий олтин харидларини 39 тоннага етказди. Бу йил бошидан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир.
2025 йилнинг бошидан бери жаҳон бўйича соф олтин харидлари ҳажми 200 тоннага етди. Бу 2024 йилнинг шу давридаги кўрсаткич (215 тонна)дан бироз камроқдир.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар