date

Ўзбекистонда инфляция прогнози 11,7%га тушди

Ўзбекистонда инфляция прогнози 11,7%га тушди
Октябрь ойида аҳолининг инфляция бўйича ўртача прогнози 11,7%ни ташкил этди, бу сентябрь кўрсаткичидан 0,3%га пастроқдир. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Медиан даража эса 10,3% даражасида қолди. Республика бўйича инфляция кутилмалари энг юқори Тошкентда — 14,5%, Тошкент вилоятида — 12,6% ва Қашқадарё вилоятида — 12,2% қайд этилди.

Энг паст прогнозлар эса Фарғона (10,4%), Андижон (10,5%) ва Наманган (10,6%) вилоятларида кузатилди. Нарҳлар ўсишига бўлган кутилмалар энг кўп маиший хизматлар (13,4%), савдо (12,6%) ва туризм хизматлари (12,4%) соҳаларида қайд этилди.

Энг оптимистик кутилмалар эса пенсия ёшидагилар (10%), тиббиёт ходимлари (10,1%) ва талабаларда (10,9%) кузатилди. Ойлик даромади 20–30 миллион сўм бўлган аҳоли инфляция даражасини 19% деб баҳолаган бўлса, ойлик даромади 4 миллион сўмдан кам бўлганлар 10,6% даражасида баҳолади.

Инфляция кутилмаларига энг кўп таъсир қилувчи омиллар сифатида коммунал хизматлар тарифларининг ошиши (46%) ва энергия ресурсларининг қимматлашуви (42%) санаб ўтилди. Шунингдек, озиқ-овқат нарҳларининг ошиши (27%), иш ҳақларининг кўтарилиши (26%) ва транспорт харажатларининг кўпайиши (25%) ҳам муҳим омиллар қаторига киради.

Бизнес кутилмалари ҳам пасаймоқда: ўртача кўрсаткич 11,1%, медиан эса 10%ни ташкил этди. Энг юқори кутилмалар Хоразм (12,8%), Тошкент (12,6%) ва Тошкент вилоятида (12,2%), энг паст кутилмалар эса Наманган, Жиззах (10,1%) ва Андижон (10,2%) вилоятларида қайд этилди.

Бизнес йўналишлари бўйича инфляция кутилмалари маданият (13%), умумий овқатланиш (12,4%) ва қурилиш (11,9%) соҳаларида юқори, қишлоқ хўжалиги (9,5%), ҳунармандчилик (10,2%) ва тиббиёт (10,3%) соҳаларида эса паст даражада бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда инфляция прогнози 11,7%га тушди