date

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги юк ташиш ҳажми ошди

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги юк ташиш ҳажми ошди
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги автомобил юк ташувларга талаб жорий йилнинг сентябр ва октябр ойларида ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан қарийб учдан бир қисмга ошгани маълум қилинди. Бу ҳақда ПЭК компанияси хабар берди.

Компания маълумотларига кўра, ушбу даврда икки мамлакат ўртасида юк ташиш бўйича буюртмалар сони йиллик ҳисобда 31,5 фоизга кўпайган. ПЭК: Silk Way компаниясининг таъкидлашича, бу кузда асосан озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса сабзавот ва мевалар кўпроқ экспорт қилинмоқда.

Еткказиб берувчилар ноябр ўрталарида бошланадиган чегирмалар мавсумига қадар маҳсулотларни етказишга шошилмоқда. Кичик ҳажмдаги юкларга, хусусан электроника, мато намунаси, эҳтиёт қисмлар ва техника деталарига талаб сезиларли даражада ошган.

Бу эса онлайн савдонинг фаол ривожланаётгани билан боғлиқ. ПЭК маълумотларига кўра, талабнинг ортиши сабабли Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги юк ташиш нархи ўтган йилга нисбатан 16 фоизга ошган.

Ноябр бошида Москвадан Тошкентга юк машинаси орқали юк ташиш нархи тахминан 252 минг рублни ташкил этмоқда. Нархларнинг ошиши валюта курсларининг ўзгариши ва Ўзбекистондаги инфляциянинг ошиши билан изоҳланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги юк ташиш ҳажми ошди