date

Ўзбекистонда бизнес фаоллиги индекси 34 фоизга ўсди

Ўзбекистонда бизнес фаоллиги индекси 34 фоизга ўсди
Ўзбекистонда 2025 йил октябр ҳолатига кўра, бизнес фаоллиги индекси сезиларли даражада ошиб, 1319 пунктни ташкил этди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) маълумотларига кўра, бу кўрсаткич сентябр ойига нисбатан 31,9 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 34,2 фоизга юқори.

Ўсишга банк ҳисобварақларидаги операцияларнинг кўпайиши, товар-хомашё биржасидаги фаоллик ва фаол корхоналар сонининг ортиши сабаб бўлди, бироқ товар белгилари рўйхатдан ўтказилиши бироз камайди. Энг юқори ўсиш Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қайд этилди.

Банклараро тўлов операциялари 6,57 миллион транзакцияга етиб, олдинги ойга нисбатан 6,2 фоизга ошди. Товар-хомашё биржаси айланиши эса 7,2 триллион сўмдан ошиқ бўлди.

Фаол корхоналар сони 487,7 мингтага етди, шу жумладан кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари ҳам кўпайди. Октябр ойида жами 450 товар белгиси рўйхатдан ўтказилган бўлиб, бу сентябр ойига нисбатан 0,7 фоизга кам.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда бизнес фаоллиги индекси 34 фоизга ўсди