date

Ўзбекистонда молиявий инклюзия 60% га етди

Ўзбекистонда молиявий инклюзия 60% га етди
Ўзбекистонда молиявий инклюзия ўсишда давом этмоқда. Агар 2017 йилда бу кўрсаткич 37% бўлган бўлса, 2024 йилда 60% га етди.

Бу ҳақда IFAD ва Марказий банк томонидан пул ўтказмалари мавзусида ташкил этилган конференция ташкилотчилари маълум қилди. Шунингдек, ўзбекистонлик аёлларнинг банк ҳисоб рақамига эга бўлиш даражаси 61% ни ташкил этгани, эркаклар орасида эса бу кўрсаткич 59% экани қайд этилди.

Рақамли молиявий хизматлар учун имкониятлар ҳали ҳам катта. Республикада катталарнинг 82% мобил телефонлардан, 69% эса смартфонлардан фойдаланади.

Шаҳар ва қишлоқлар ўртасидаги фарқ катта эмас: шаҳарларда бу кўрсаткич 86%, қишлоқларда эса 80% ни ташкил этади. Бу эса кўпчилик оилалар рақамли инклюзия учун зарур техник шароитларга эга эканини кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда молиявий инклюзия 60% га етди