date

Ўзбекистон ва Парагвай савдо ва бизнесни ривожлантиради

Ўзбекистон ва Парагвай савдо ва бизнесни ривожлантиради
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Парагвай Президенти Сантьяго Пеня Тошкентда музокаралар ўтказиб, уларнинг якунида қўшма баёнот имзоладилар. Учрашув давомида томонлар савдо, маданият, таълим ва гуманитар лойиҳалар каби асосий ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.

Айниқса, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, бизнес алоқаларини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, кимё саноати, рақамли технологиялар, туризм ҳамда спорт соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши доирасида бозорлар очиқлиги бўйича икки томонлама музокаралар якунланганлиги тўғрисидаги Протокол имзоланди.

Шунингдек, сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш учун икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик механизмини яратиш бўйича англашув Меморандуми ҳам имзоланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ва Парагвай савдо ва бизнесни ривожлантиради