«Ал-Наср» Про-лигада «Ал-Таавун»га қарши кучли таркибда

Душанба куни Саудия Арабистони чемпионати доирасида «Ал-Наср» ўз майдонида «Ал-Таавун»ни қабул қилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мезбонларнинг бошланғич таркиби шундай: Бенто, Ал-Ғанам, Симакан, Мартинес, Ал-Нассер, Ал-Хайбари, Брозович, Коман, Мане, Фелиш, Роналду.
Учрашув 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйин тафсилотларини LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритиб боради.
Агар «Ал-Наср» ғалаба қозонса, Про-лига жадвалида иккинчи поғонага кўтарилади ва пешқадам «Ал-Ҳилял»дан ортда қолишини беш очкогача қисқартиради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг