23:47 / 23.06.2019
3 931

Солиқ имтиёзлари амалда сақланиб қоладиган йўналишлар маълум қилинди

Солиқ имтиёзлари амалда сақланиб қоладиган йўналишлар маълум қилинди
Ўзбекистон Президентининг «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳасида жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Унга мувофиқ, қўшилган қиймат солиғининг тўлақонли занжирини яратиш ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш имконияти ни камайтираётган солиқ имтиёзлари ва бож тўловлари бўйича преференциялар бекор қилиниши таклиф этилган.

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевга кўра, 1 октябрдан бир қанча соҳаларда имтиёзлар бекор қилингани ҳолда имтиёзини сақлаб қоладиган йўналишлар мавжуд.

«Сақланадиган имтиёзлар дори-дармон тизимида амал қилади. Шу билан бирга уй-жой қурилиши билан боғлиқ имтиёзларни 2020 йилгача сақлаб қолдик. Бу масала аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ҳозирча имтиёзи билан қолдирилди», — дейди Мирзаев.

Президент фармони лойиҳасида эса айрим қурилиш материаллари, хусусан асбест, ёғоч материаллари, ёғоч ва ундан тайёрланган буюмлар га нисбатан қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар жорий йил 1 октябрдан бекор қилиниши таклиф этилган.

Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновнинг таъкидлашича, қурилиш масаласи бўйича эса гарчи 2020 йилнинг 1 январигача ҳали имтиёзлар сақлаб қолинган бўлса-да, ундан кейин бошқача тартиб ишлаб чиқилади.

«Қурилиш молларига ҚҚСдан имтиёз берилиши ҳисобига нархлар пасайди, деб ўйлашади. Агар ставка камайтирилса ёки имтиёз берилса, нархлар жуда бўлмаганда қисқа муддатда пасайиши мумкин. Лекин бу ўзгариш жуда катта бўлмаслиги мумкин. Лекин агар маҳсулотнинг ўзи бозорда дефицит бўлса, нарх ҳам, албатта, тепага кўтарилади. Агар тескариси бўлса, нарх ҳам ўз-ўзидан пастроқ бўлади. Бунинг ҚҚСга боғлиқ жойи йўқ.

Айни чоғда нега 2020 йилга қадар қурилиш соҳасида имтиёзлар ушлаб турилиши керак? Сабаби уй-жой қуриш сметалари аллақачон тасдиқланган, кишилар уй-жой сотиб олиш бўйича шартнома қилган бўлиши мумкин.

Ким қўшимча қиймат солиғини туширган ё имтиёз берган бўлса, нарх камайиб, одамларнинг талаби ошиши ва ўз навбатида иш ўрни кўпайиши мумкин. Мантиқ шундан иборат. Бироқ афсуски, бу тўлиқ исботланган тизим эмас.

Бир нечта давлатлар мисолида ўрганиб чиққан бўлсак, уларнинг бири имтиёздан фойдаланган, лекин иккинчиси ундан воз кечгани ҳолда ҳар иккаласида ҳам нархлар бир хил бўлиб қолаверди», — дейди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Солиқ имтиёзлари амалда сақланиб қоладиган йўналишлар маълум қилинди