
2025-йил октабр ойида Ўзбекистонда уй-жой олди-сотди битимлари кескин ўсди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг маълумотига кўра, ой давомида 27,1 мингта битим тузилган бўлиб, бу ўтган ойга нисбатан 12 фоизга кўпдир. Бу ҳолат 2023-йил августидан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич сифатида эътироф этилди.
Энг катта ўсиш Хоразм, Бухоро ва Тошкент вилоятларида кузатилди. Бу ҳудудларда уй-жой савдо битимлари ўртача 26 фоизга ошгани қайд этилган. Бозор фаоллигининг бундай кучайиши аҳоли орасида уй-жойга бўлган талаб ошаётганини англатади.
Иккиламчи бозордаги нархлар ҳам бироз ҳаракатланди. Октабрда 1 квадрат метр уй-жой учун ўртача нарх 2,4 фоизга ошган. Таққослаш учун, сентябрь ойида бу кўрсаткич атиги 0,6 фоиз бўлган эди.
Ижарага берилаётган уйлар бозорида эса катта ўзгариш кузатилмади. Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи 1 кв.м учун 8,5 АҚШ доллари бўлиб қолди. Аммо ўтган йилнинг шу ойига нисбатан бу нарх 1,6 фоизга юқорилаган.
Бозор рақамлари уй-жойга талаб ўсаётганини ва нархлар босқичма-босқич кўтарилаётганини кўрсатмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.