
Америкалик тадқиқотчилар Хитойнинг сўнгги йилларда ривожланаётган мамлакатлардан кўра, юқори даромадли давлатларга кўпроқ кредит бериши аниқланганини маълум қилди. NBC ёзишича, ҳатто АҚШнинг ўзи Хитойдан энг йирик қарз олган давлатга айланган.
AidData лабораторияси ҳисоботида таъкидланишича, 2000–2023 йиллар оралиғида Хитой жаҳоннинг 200 та мамлакатига жами 2,2 триллион доллар кредит ва грант ажратган.
Паст даромадли мамлакатларга кредит улуши 88 фоиздан 12 фоизгача тушган бўлса, ўрта ва юқори даромадли мамлакатлар улуши 24 фоиздан 76 фоизгача ошган.
Бу жараёнда Буюк Британия 60 миллиард доллар, Европа Иттифоқи эса 161 миллиард доллар кредит қабул қилгани қайд этилган.
Тадқиқотчиларга кўра, бу Хитойнинг глобал молиявий таъсирини янги босқичга олиб чиқмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.