
Польшалик ҳимоячи, Италия А Сериясида тажрибага эга Павел Давыдович, бир вақтлар "узун евро" илинжида Саудия Арабистонига кўчиб ўтган эди. Бироқ, атиги уч ҳафта ўтгач, у ўзини бегона ҳис қилган "Ал-Ҳазм" клубини тарк этиб, ватанига қайтди.
Tuttomercatoweb нашрига берган интервьюсида у бу қарорининг сабабларини очиқлади. "Оила мен учун пулдан кўра муҳимроқ.
Рафиқам ҳомиладор эди, бундан ташқари, бизнинг ёш фарзандимиз ҳам бор эди. Бундай шароитда Саудия Арабистонида қолиш жуда қийин бўлди.
У ерда ҳаёт менга ёқмади, деярли ҳеч ким инглиз тилида гаплашмасди. Аёлларнинг эркаксиз кўчага чиқиши ман этилгани ҳам менга ғалати туюлди", - деди Давыдович.
У бунга қадар Италияда саккиз йил фаолият олиб борган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.