date

Фарғонада 10 ёшли қизча МИБ орқали онасига қайтарилди

Фарғонада 10 ёшли қизча МИБ орқали онасига қайтарилди

Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида оилавий низо туфайли ажралиб қолган бола тақдирига оид муҳим ижро жараёни амалга оширилди. Суднинг ижро варақаси асосида 2015 йилда туғилган Лолахон онаси тарбиясига топширилиши белгиланган эди ва мажбурий ижро жараёни айнан шу қарорни ҳаётга татбиқ этиш учун ўтказилди.

Маълумотларга кўра, ижро ҳужжати 31 октябр куни Қўштепа тумани Мажбурий ижро бўлимига келиб тушган. Қонун талабларига мувофиқ, қарздорларга болани ихтиёрий равишда бериш учун 15 кунлик муддат белгиланган ва бу ҳақда расмий равишда огоҳлантириш ҳам берилган.

Бироқ, бу муддат ичида болани ихтиёрий топшириш рад этилгани боис, мажбурий ижро белгилашга тўғри келган. Шу муносабат билан 17 ноябрь куни туман ҳокимлиги, таълим бўлими ва тегишли идоралар вакиллари иштирокида қонун доирасида ижро ҳаракатлари амалга оширилган.

Махсус тартибга мос равишда ўтказилган жараёнда қизча онасига расман топширилган. Бу билан суд қарори тўлиқ ижро этилди ва бола онаси бағрига қайтди.

Маҳаллий мутасаддилар бу каби ишларда бола манфаатлари энг устувор масала эканини таъкидлаб, ҳар бир қарор қатъий ҳуқуқий асосда амалга оширилишини қайд этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада 10 ёшли қизча МИБ орқали онасига қайтарилди