
Дунё бўйича дастлабки пахта етиштирувчи мамалакат бу Ҳиндистон ва Покистон деб топилган. Унинг ўстирилиш тарихи милоддан олдинги 6000 йилликка бориб тақалади. Олимлар фикрича, илк маротаба пахта ўсимлиги Индус Текислигида топилган. Қадимги Жанубий Осиёда ишлатиладиган турлар Ҳиндистон ва Африкада пайдо бўлган Госсипиум гербаcэум ва Госсипиум арборетум эди. Кейинчалик пахтачилик Месопотамия, Миср ва Нубияга тарқалди.

Фақатгина I асрга келиб, араб савдогарлари пахта маҳсулотларини Италия ва Испанияга олиб келишганида, Европага пахта толаси кириб келган. Ўрта асрларнинг сўнгги даврида пахта ўсимлиги шимолий Европага ҳам маълум бўлган. ХVI асрнинг охирига келиб, Осиё ва Американинг иссиқ минтақаларида аллақачон пахта етиштирила бошланган эди. Янги кашф қилинган турлар ХVIII асрда Африкада пайдо бўлган ва кейинчалик Ҳиндистон, Покистон ва Хитойга тарқалиб, у ерда анъанавий навларни чатиштирииш орқали ҳосил қилишган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар