date

Марк Гэҳи қишда фақат "Ливерпул"га ўтиши мумкин


“Кристал Пэлас” марказий ҳимоячиси Марк Гэҳи қишки трансфер ойнасидёқ янги клубга ўтиши мумкин. Sky Sports хабарига кўра, лондонликлар раҳбарияти 25 ёшли инглиз футболчисини январ ойида фақат “Ливерпул” сотиб олиши мумкинлигига ишонмоқда.

Бошқа йирик клублар эса Гэҳини ёзда эркин агент сифатида қўлга киритишни режалаштирмоқда. Марк Гэҳи амалдаги шартномасини узайтиришни режалаштирмаяпти.

Унинг шартномаси 2026-йилнинг июн ойида якунга етади. Шу сабабли, “Кристал Пэлас” учун январ трансфер ойнаси футболчини сотиб, даромад олишнинг сўнгги имконияти бўлиши мумкин.

Гэҳига “Реал Мадрид”, “Барселона”, “Бавария” ва “Манчестер Юнайтед” каби клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марк Гэҳи қишда фақат "Ливерпул"га ўтиши мумкин