
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йил 1-ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда жами 465,9 мингта корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда. Бу кўрсаткич мамлакат иқтисодиётидаги фаол тадбиркорлик ҳаракатларидан далолат беради.
Статистикага кўра, корхоналарнинг энг катта қисми савдо тармоғида фаолият юритмоқда. Ушбу йўналишдаги улуш 32,5 фоизни ташкил этади, яъни ҳар учта корхонадан бири айнан савдо билан шуғулланмоқда.
Қолган соҳалар бўйича тақсимот қуйидагича:
- Саноат – 12,6%
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 7,3%
- Яшаш ва овқатланиш хизматлари – 6,4%
- Қурилиш – 6,4%
- Ташиш ва сақлаш – 3,6%
- Ахборот ва алоқа – 2,5%
- Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар – 2,8%
- Бошқа соҳалар – 25,9%
Бу рақамлар савдо соҳасининг нафақат аҳолига хизмат кўрсатиш, балки иш ўринлари яратишдаги салмоқли ўрнини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, саноат ва қишлоқ хўжалиги ҳам иқтисодиётда етарлича улушга эга бўлиб қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.