date

Чарос Ғафурова ўғли Сафонинг 2 ёшини самимий тарзда нишонлади

Чарос Ғафурова ўғли Сафонинг 2 ёшини самимий тарзда нишонлади

Актриса Чарос Ғафурова ўғли Сафонинг шукрона куни муносабати билан 2 ёшини эсдан чиқмас байрамга айлантирди. У махсус тайёрланган бенто тортга "2" рақамли шам ёқиб, ўғлига уни ўчиртириб, унга чин дилдан тилаклар айтты.

Чарос ушбу қувончли лаҳзаларни ўзининг Instagram саҳифасидаги видеода ўртоқлашди ва қуйидаги изоҳни қолдирди:

"Бахтим, суйуклигим, ҳаётимнинг қувончи — 2 ёшинг муборак бўлсин. 1 ёшингда унчалик яхши шароитим йўқ эди. Чунки ҳам она, ҳам ота бўлиш бироз қийин экан. Шу боис туғилган кунингни ўтказа олмаганман. Алҳамдулиллаҳ, ҳозир ҳеч кимдан кам қилмай, севиб катта қиляпман. Ҳаётимни бутунлай ўзгартирдинг, борингга шукр, Сафойим."

Актрисанинг видеоси мухлислар томонидан илиқ муносабат билан кутиб олинди ва кўплаб табриклар ёмғирдек ёғилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Чарос Ғафурова ўғли Сафонинг 2 ёшини самимий тарзда нишонлади