
Фенербахче жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марко Асенсио бир нечта Европа клубларининг эътиборини тортди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, Милан испаниялик футболчини таркибга қўшмоқчи, бироқ Фенербахче уни сотишни режалаштирмаяпти. Рома ва Севилья ҳам ушбу ҳолатни кузатмоқда, лекин Фенербахчининг позицияси аниқ: январда савдо амалга оширилмайди.
Бундан ташқари, футболчининг ўзи ҳам клубдан кетиш ниятида эмас. Асенсио ўтган ёзда турк жамоасига қўшилган эди.
Шу вақт мобайнида 29 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 12 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.