date

Ашраф Ҳакими Африканинг йил футболчиси деб топилди


ПСЖнинг ўнг қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакими 2025 йилда Африканинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди. Марокашлик футболчи финал овоз беришда "Ливерпул"дан Миср вакили Муҳаммад Салоҳ ва "Галатасарай"дан нигериялик Виктор Осимҳенни ортда қолдирди.

Қизиқ томони шундаки, Ҳакими 2024 ва 2023 йилларда Адемоʻла Лукман ва айнан Виктор Осимҳенга ютқазиб, иккинчи ўринда қолган эди. ПСЖ сардори охирги 27 йил ичида бу мукофотни қўлга киритган биринчи марокашлик футболчи бўлди.

2024/25 мавсумида Ашраф Ҳакими Париж жамоасига илк бор Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритишда ёрдам берди. Луис Энрике бошчилигидаги ПСЖ ички мусобақаларнинг барчасида ғолиб чиқди ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалига қадар етиб борди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ашраф Ҳакими Африканинг йил футболчиси деб топилди