
Ўзбекистон ҳукумати енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартибини тасдиқлади. Адлия вазирлиги хабарига кўра, бу тартибга мувофиқ корхоналар Махсус қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маблағ олиши мумкин.
Тадбиркорларнинг халқаро брендларни жалб қилиш ва ходимларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлари қопланади. Ажратилган маблағлар тренинглар учун тўлов, мутахассисларнинг йўл харажатлари ва меҳмонхоналарда яшаш харажатларини ҳам қоплашга йўналтирилади.
Ушбу маблағларни олиш учун тадбиркорлар Енгил саноатни ривожлантириш агентлигига ариза ва ҳужжатлар топшириши керак. Маблағ ажратиш ҳақидаги қарор 7 иш куни ичида қабул қилинади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.