date

Куртуа Ямалнинг эълонига жавоб берди


Мадриднинг "Реал" дарвозабони Тибо Куртуа октябрь ойидаги "эль-класико" олдидан Ламин Ямалнинг баёнотини эслаб ўтди. "Сантьяго Бернабеу" стадионидаги ўйиндан аввал 18 ёшли "Барселона" вингери "Реал" ҳақида: "Улар доим шикоят қилади ва фирибгарлик қилади", деган эди.

Учрашув "Қироллик клуби"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якуни топди. Куртуа ушбу вазиятга изоҳ бериб: "Ямалнинг сўзлари "эль-класико"даги муҳитни бироз қизитди.

Улар ўтган мавсумда бизни мағлуб этганида ҳам ҳурмат кўрсатмаган эди", деди. Ҳозирда "Реал" Ла Лига турнир жадвалида 12 турдан сўнг 31 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

"Барселона" 28 очко тўплаб иккинчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Куртуа Ямалнинг эълонига жавоб берди