17:51 / 16.11.2021
2 018

Марказий банк долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини эълон қилди

Марказий банк долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини эълон қилди
Марказий банк 17 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 19,56 сўмга кўтарилиб, 10 740,80 сўмни ташкил қилди. Евро 72,12 сўмга пастлаб, 12 203,70 сўм бўлди.

Бундан аввал долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг 15,82 сўмга пастлаб, 10 721,24 сўмни ташкил қилганди. Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 15 ноябрь куни доллар курси биринчи марта 10 790 сўмгача кўтарилганди.

Прогнозларга кўра, Ўзбекистонда доллар курси 2022 йилда 11 300 сўмгача кўтарилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий банк долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини эълон қилди
ePN