30 апрел учун доллар курси эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2026 йил 30 апрел кунидан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. АҚШ доллари курси 54,41 сўмга арзонлашиб, 11 974,79 сўмни ташкил этди. Европа валютаси, Россия рубли ва Британия фунт стерлинги ҳам пасайиш кўрсатди. Ушбу курслар бухгалтерия ҳисоби ва статистик ҳисоботлар учун асос қилиб белгилаб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2026 йил 30 апрель кунидан бошлаб амал қиладиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, асосий валюта бирликларининг барчасида пасайиш тенденцияси кузатилди.
АҚШ доллари курси 54,41 сўмга арзонлашиб, 11 974,79 сўмни ташкил этди. Европа валютаси ҳам пасайиш кўрсатиб, 57,63 сўмга камайди ва 14 008,11 сўмга тенг бўлди.
Россия рубли 0,62 сўмга пасайиб, 159,64 сўм этиб белгиланди. Британия фунт стерлинги 57,83 сўмга арзонлашган ҳолда 16 170,76 сўм қийматига тушди.
Шунингдек, Швейтсария франки 76,55 сўмга, Хитой юани 7,35 сўмга ва Япония иенаси 0,46 сўмга пасайганини кўриш мумкин. Марказий банк ушбу курсларни бухгалтерия ҳисоби ва статистик ҳисоботлар учун асос қилиб белгилаган.
























Изоҳлар 0
…