29 апрел учун доллар курси эълон қилинди

Иқтисодиёт1 дақиқа ўқиш3.3K
29 апрел учун доллар курси эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2026 йил 29 апрель санасидан бошлаб амал қиладиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Унга кўра, асосий валюта бирликларининг барчасида пасайиш тенденцияси кузатилди.

АҚШ доллари курси 43,76 сўмга арзонлашиб, 12 029,20 сўмни ташкил этди. Евро курси эса кескинроқ пасайиш кўрсатиб, 111,54 сўмга камайди ва 14 065,74 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,91 сўмга пасайиб, 160,26 сўмга тушди. Буюк Британия фунт стерлинги 131,48 сўмга арзонлашиб, 16 228,59 сўм қийматида қайд этилди.

Швейтсария франки энг катта пасайишни қайд этди — валюта 164,53 сўмга арзонлашиб, 15 228,76 сўмга тенг бўлди. Хитой юани 1 759,48 сўм (9,89 сўмга пасайиш), Япония иенаси эса 75,38 сўм (0,44 сўмга пасайиш) қийматида баҳоланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?