date

Жиззахда сифатсиз бензин сотган АЗСларга жарима белгиланди

Жиззахда сифатсиз бензин сотган АЗСларга жарима белгиланди
Жиззах вилояти Узэнергоинспекцияси ходимлари томонидан автомобиль ёқилғи қуйиш станцияларида назорат тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар давомида Зомин туманида жойлашган "A.B.O." МЧЖга қарашли АЗС фаолияти текширилди. Мутахассислар бензин АИ-80 намуналарини олиб, лабораторияга экспертизага юбордилар.

Экспертиза натижаларига кўра, мазкур АЗСда сотилган бензин давлат стандарти талабларига жавоб бермайдиган сифатсиз маҳсулот эканлиги аниқланди. Шу асосда корхонага 39,1 миллион сўм миқдорида жарима солинди. Шунингдек, Ғаллаорол туманидаги "M.P.S." МЧЖга тегишли АЗСда ҳам шундай қоидабузарликлар аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди. Нефтепродуктларнинг сифатига риоя этилишини таъминлаш бўйича барча қонуний талаблар бажарилиши шартлиги таъкидланди, деб хабар бермоқда Узэнергоинспекция матбуот хизмати.

Манба: upl.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда сифатсиз бензин сотган АЗСларга жарима белгиланди