date

Бастанинг концерти шов-шувга айланди: рафиқа ва ҳомиладор мухлис ўртасидаги можаро

Бастанинг концерти шов-шувга айланди: рафиқа ва ҳомиладор мухлис ўртасидаги можаро
Россиялик машҳур репер Бастанинг Москвадаги Лужники стадионида бўлиб ўтган концертидан кейин уюштирилган жанжал ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Ҳомиладор блогер Ева Богут ва Бастанинг рафиқаси Елена Вакуленко-Пинская ўртасидаги тортишув кенг жамоатчилик эътиборини тортди, деб Peopletalk маълум қилди.

Ева Богут исмли блогер концертдан сўнг “юқори секторда туриш таъқиқлангани, туалетнинг шароити ёмонлиги, концерт 30 дақиқа кеч бошлангани ва узоқ вақт (деярли 3 соатга яқин) давом этгани” ҳақида видео чиқарди. Шунингдек, у Бастанинг кўп қўшиқларини бек-вокалистка ижро этганини ҳам танқид қилди. Ева ўзининг ҳомиладорлигини ҳисобга олган ҳолда, концертни бир соат олдин тарк этганини таъкидлади.

Бастанинг рафиқаси Елена Телеграм-каналида Еванинг танқидларини “асоссиз” деб баҳолади. У ҳатто блогернинг ташқи кўриниши ҳақида ҳам шов-шувли изоҳ қолдирди:

“Аниқ қилиб айтсам, у катта кўкракларини интернетда кўрсатиб рейтинг йиғарди. Энди эса ўша метод ҳам иш бермаяпти, шекилли”.

Еленанинг бу изоҳидан сўнг унга нисбатан танқидлар ва ҳужумлар кучайди. Кўплаб фойдаланувчилар уни “ҳаддан ташқари шахсий ва ҳақоратомуз” деб баҳолашди.

Ева Богут ўз навбатида бу ҳақоратларни жавобсиз қолдирмаслигини айтди:

“Ташқи кўринимни ҳақорат қилишади – жим тураман. Лекин мени оммавий равишда "ҳаммага фоҳиша" деб аташса, бу бўлмайди. Бу — туҳмат. Шундай қилиб, мен полицияга мурожаат қилишга қарор қилдим”.

Бастанинг Лужникидаги концертлари 27–28 июн кунлари бўлиб ўтди ва жами 144 минг томошабин тўпланди. У ўзининг машҳур қўшиқларидан “Моя игра”, “Сансара” ва бошқаларни ижро этди. Концертнинг энг ажабланарли қисми — томошабинлардан Гуфнинг саҳнага чиқиб, “Моя игра”ни Баста билан бирга жонли ижро этиши бўлди. Улар тез орада биргаликда албом ёзишни ҳам режалаштирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Бастанинг концерти шов-шувга айланди: рафиқа ва ҳомиладор мухлис ўртасидаги можаро