
Ўзбекистонлик йирик тадбиркорнинг Парижда, айнан триллер фильмларини эслатувчи шароитда ўғирлаб кетилиши ва кейинчалик товон эвазига қўйиб юборилиши ҳафтанинг энг кўп муҳокама қилинган воқеалари қаторига кирди. Маълумотларга кўра, Анорбанкнинг асосий акционери Қаҳрамон Олимов 23 июнь куни Франция пойтахтида ноқонуний равишда асир олинган ва 10 миллион доллар тўлаш учун босим остига тушган, бизнесмен эса 200 минг долларлик аввалги тўловдан кейин озодликка чиқарилган.
Тергов материалларига таниш бўлган Le Monde газетаси ёзишича, 48 ёшли банкир 22 июнь куни Францияга, маҳаллий шериклари билан музокаралар ва кўчмас мулк хариди мақсадида келган. Шу куни у ўз меҳмонхонаси барида бўлган пайтида ўзини Анастасия деб таништирган, ўзгача кийимдаги бир аёл унга яқинлашиб, танишишни таклиф қилади. Туркияда косметик салонда ишлашини айтган, инглизча ва русча сўзлашган бу аёл Олимовни балиқ ресторанига таклиф этади. Меҳмонхонадан чиқиб, бир неча қадам юришгач, уларни нотаниш шахс тўхтатиб, рус тилида, “чеченча акцент” билан гапирган ва икки шериги билан бирга Олимовнинг қўлларини қайириб, микроавтобусда олиб кетган.
Микроавтобус бир неча соат ҳаракат қилганидан сўнг, банкир баланд панжарали бир уйга олиб борилади. У ерда Қаҳрамон Олимов собиқ банкдоши Б.Р.нинг яқин инсонларидан бири билан юзма-юз келган. Олимов тергов давомида Б.Р.ни “қонундаги ўғри” ва нуфузли жиноий тузилма аъзоси сифатида атаган. Олимовнинг айтишича, улар ўртасидаги келишмовчилик банкдаги акциялар масаласига бориб тақалади: Б.Р. Олимовни Туркияда вақтинча қувғинда бўлган пайтида банкдаги улушини сотиб юборганликда айблаб келади.
Қайсики, ўғрилар Олимовни аввал мазкур уйда, кейин эса Ниццадаги вилланинг ертўласида зўравонлик билан калтаклашган, ҳатто бўйнига тиғ тортишни имитация қилишган. Охирида банкир 5 миллион долларлик қарз ҳақида тилхат ёзиб беришга мажбур бўлган. У ўз ҳайдовчиси орқали Тошкентдаги воситачи шахсга 200 минг доллар аввалги тўловни амалга оширгач, озодликка чиқарилган.
Франция матбуоти бу воқеани “Парижнинг нуфузли туманларида рўй берган ҳақиқий ўғирлик ҳодисаси” деб таърифлади. Нашрда ёзилишича, “детектив романига хос воқеалар”дан француз полицияси ва прокуратураси ҳам ҳайратда қолган. Жабрланувчи аризасидан кейин полиция турк миллатидан бўлган гумонланувчини ушлади. Олимов эса тезда Тошкентга қайтиб, шахсий хавфсизлигини кучайтириш учун қўриқчи ёллади. Ўғирликни ташкиллаштирган деб гумонланаётган шахс эса Telegram орқали таҳдид ва талаблар юборишда давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар