Биткоин $135 мингга етиши мумкин — тахминлар

1 дақиқа ўқиш717
Биткоин $135 мингга етиши мумкин — тахминлар
2025 йилнинг ёзи якунига қадар биткоин нархи $135 минггача кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда Kursiv.media хабар берди.

Экспертлар криптовалюта нархининг шиддат билан ўсишини АҚШда Дональд Трамп томонидан қабул қилинган солиқ имтиёзлари ва тадбиркорликни рағбатлантирувчи қонунлар билан боғламоқда.

Айни дамда биткоин нархи 12 июль ҳолатига кўра $118 минггача етиб, ўзининг тарихий энг юқори чўққисини янгилади. Умумий бозор қиймати эса $2,3 триллиондан ошиб, Google компаниясига қарашли Alphabet'ни ҳам ортда қолдирди.

Молия бозорлари таҳлилчилари бу ўсишга бир нечта омиллар туртки бўлаётганини айтишмоқда. Улар қаторида АҚШдаги ликвидлик даражасининг ортиши, фоиз ставкалари бўйича эҳтимолий юмшоқ сиёсат ва технология соҳасидаги ўсишни қайд этиш мумкин.

15 июль куни эълон қилиниши кутилган АҚШ инфляция кўрсаткичлари ва Федерал захира тизимининг муносабати ҳам криптобозорда муҳим аҳамият касб этади.

Cifra Markets ва Whitebird каби компаниялар биткоин нархи август охиригача $130–135 минг атрофида бўлишини кутишмоқда. Шунингдек, айрим таҳлилчилар йил якунигача $168 мингдан $184 минггача ошиб кетиш эҳтимолини ҳам истисно қилмаяпти.

Шу билан бирга, мутахассислар нархларда қисқа муддатли пасайишлар кузатилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Аммо уларнинг фикрича, умумий ўсиш йўналиши ҳозирча ўзгармайди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?