date

Blackpink’нинг янги клипи “Jump” мухлислар танқидига учради

Blackpink’нинг янги клипи “Jump” мухлислар танқидига учради
Кореянинг машҳур гуруҳи Blackpink янги “Jump” қўшиғига видеоклип тақдим этди. Аммо бу клип кутилмаган танқидларга учради. Мухлислар ижодий йўналишдаги кескин ўзгаришлардан рози эмас, деб Peopletalk хабар бермоқда.

Хореография йўқлиги – Blackpink клипларида ҳар доим юқори даражадаги рақс саҳналари бўлар эди. Бу гал эса улар бутунлай йўқ.

Розэ партиясида кечикиш – Клипда Розэнинг овози кеч чиққанини мухлислар тезда пайқашди.

Лисанинг овози муаммоси – Товуш режиссурасида аниқ носозликлар борлиги таъкидланмоқда.

AI технологиясининг ортиқча қўлланилиши – Клипнинг кўп қисми сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган, бу эса видеони табиий ва жонли кўрсатишдан йироқлаштирган.

Стиль ўзгариши – Гуруҳнинг олдинги имиджига бутунлай тескари, нотаниш услубда клип яратилгани мухлисларда ноқулайлик туғдирган.

Айни пайтда Blackpink иштирокчилари асосан якка ижодга эътибор қаратишмоқда. Масалан, Лиса “Белый лотос” сериали орқали актрисаликда ўзини синаб кўрмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Blackpink’нинг янги клипи “Jump” мухлислар танқидига учради