Тошкентда таксичи қизга зўравонлик қилди
1 дақиқа ўқиш11.5K

Тошкентда қизга такси ҳайдовчиси томонидан зўравонлик қилинди, деб UPL.uz хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги зўравонлик ҳақида хабар тарқалди. Facebook'даги йирик саҳифаларда эълон қилинган маълумотларга кўра, такси ҳайдовчиси қизга тажовуз қилган.
Жабрланувчининг айтишича, унинг иш жойида “эшикдан эшиккача” тарифида етказиб бериш хизмати буюртма қилинган. Аммо ҳайдовчи офисга киришдан бош тортган ва буюртма берувчи ўзининг чиқишини талаб қилган.
Офисдан чиққан ходима буюртманинг тўланмаганини билмаган ва у билан пул бўлмаган. Жабрланувчи ҳайдовчини офисга кириб, пулни олиб кетишни таклиф қилган. Аммо ҳайдовчи унга бақириб, қўлларидан ушлаб силкиган, кейин эса қўлларини оғриқ билан қайириб, юборилган посилкани тортиб олган.
Қиз ушбу воқеа юзасидан расмий равишда ариза ёзган. Яндекс.Такси матбуот хизмати ушбу масала юзасидан изоҳ берди:
«Биз ҳолатдан хабардормиз, агрессив хулқ-атворга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Курьер сервис буюртмаларидан четлатилди. Биз ички текширув олиб боряпмиз ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга расмий сўров асосида барча маълумотларни тақдим этишга тайёрмиз», – дейилади билдирувда.

Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…