date

Жиззахда биринчи қор ёғди...

Жиззахда биринчи қор ёғди...
Жиззах вилоятида биринчи қор ёғди, деб хабар бермоқда Uzb Meteo Телеграм канали. 29 октябрга ўтар кечаси Зомин тоғлари билан ўралган Суффа қишлоғида кўп миқдорда ёғингарчилик кузатилди.

Суффа денгиз сатҳидан 2,4 минг метр баландликда жойлашган бўлиб, қишлоқда қор эрталаб ҳам ёғишда давом этди. Шунга қарамай, бугун тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати ўртача +10…+15° атрофида бўлади.

Аввалроқ, 28 октябр куни синоптиклар республиканиг тоғли ҳудудларида совуқ тушиши ва ёмғирнинг қорга айланиши ҳақида хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда қўшни Қозоғистонда биринчи қор сентябр охирида ёққан эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда биринчи қор ёғди...