date

Нью-Йорк мери илк бор Қуръон билан қасамёд қилди

Нью-Йорк мери илк бор Қуръон билан қасамёд қилди

Нью-Йорк тарихида илк марта шаҳар мера лавозимига қасамёд Қуръон билан қилинди. Янги сайланган Зоҳран Мамдани 2026 йил 1 январ куни расман фаолиятини бошлади, деб хабар берди Associated Press.

Ундан олдин аксарият мэрлар Инжил билан қасамёд қилган. Мамдани эса мусулмон сифатида ўз эътиқодига содиқ қолиб, Қуръон билан маросимни ўтказди. АҚШда қасамёдда диний китобдан фойдаланиш мажбурий ҳисобланмайди.

Мамдани сайловда асосий диққатни яшаш харажатлари, ижара муаммолари ва жамоат транспорт ҳақларини бекор қилиш каби ижтимоий масалаларга қаратди. У ўз кампанияси давомида Нью-Йоркдаги мусулмон ва жанубий осиёлик сайловчиларни фаол равишда сафарбар этди.

Унинг ғалабасидан сўнг собиқ президент Барак Обама Мамданига қўнғироқ қилиб табрик йўллади. Мамдани ўзини “демократик социалист” деб атаб, ижтимоий тенгликка оид бир қатор ташаббусларни илгари сурмоқда. Мамдани АҚШ президенти бўлиши мумкин эмас — у Угандада туғилган.

Шу билан Нью-Йорк шаҳар бошқаруви тарихида илк бор мусулмон мер қўлига ўтди. 8,5 миллион аҳоли ва тахминан 120 миллиард долларлик бюджетга эга шаҳар бошқарувида жиддий ўзгаришлар кутилмоқда. Шунингдек, сайловда қатнашганлар сони 1969 йилдан буён илк бор 2 миллиондан ошди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Нью-Йорк мери илк бор Қуръон билан қасамёд қилди