date

Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни 2026 йил билан табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни 2026 йил билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Янги 2026 йил муносабати билан юртдошларига мурожаат қилиб, ўтиб бораётган йил якунларини сарҳисоб қилди ҳамда келгуси йил учун асосий вазифаларни белгилаб берди. Давлат раҳбари Яратгандан Ватанимизни асрашини, халқимиз ҳаётини янада фаровон қилиш йўлидаги интилишларимизни қўллаб-қувватлашини сўради. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Президент таъкидлашича, 2025 йил мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилган, келажакка ишонч янада мустаҳкамланган давр бўлди. Мураккаб халқаро вазиятга қарамай, белгиланган мақсадлар тўлиқ бажарилди: ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 145 миллиард доллардан ошди, Ўзбекистон ўртача даромадли давлатлар қаторидиги ўрнини янада мустаҳкамлади.

Мирзиёевнинг қайд этишича, иқтисодий ўсиш натижалари аҳолининг кундалик ҳаётида ҳам сезилмоқда — оилалар даромади, маҳаллаларнинг ривожи, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар кенгаймоқда. У фуқароларнинг тадбиркорлик, илм-фан, маданият ва спортдаги ютуқларини алоҳида эътироф этиб, уй-жой шароитини яхшилаган оилалар сони ортиб бораётганини ҳам таъкидлади.

Давлат раҳбари 2026 йил Ўзбекистонда “Маҳалла ва бутун жамият тараққиёти йили” деб эълон қилинганини эслатди. Режаларга кўра, минглаб маҳаллаларда инфратузилма янгиланади, иқтисодиёт технологик ва инновацион ўсиш моделига босқичма-босқич ўтказилади, аҳолининг даромади ҳамда харид қобилияти оширилади, ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўлами кенгайтирилади.

Мурожаат якунида президент ўзбекистонликларга соғлиқ, фаровонлик ва тинчлик тилаб, мамлакат барқарор тараққиёт йўлидан изчил давом этишига ишонч билдирди. У янги йил ҳар бир хонадонга бахт ва барака, юртимизга эса тараққиёт, осойишталик олиб келишини тилади.

Шунингдек, аввалроқ Ўзбекистон халқини Янги йил билан Россия президенти Владимир Путин, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Сзинпин, Қозоғистон раҳбари Қосим-Жо‘март Тоқаев ва бошқа давлат етакчилари ҳам табриклагани қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни 2026 йил билан табриклади