date

Янги йил байрами арафасида бола ҳуқуқи таъминланди

Янги йил байрами арафасида бола ҳуқуқи таъминланди

Алимент — бу ота-онанинг фарзанд олдидаги қонуний ва маънавий мажбурияти бўлиб, у, аввало, боланинг муносиб яшаши, таълим олиши ва соғлом камол топиши учун хизмат қилади. Шу маънода, алимент ундирувини таъминлаш бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Мажбурий ижро бюросининг Бектемир туман бўлими иш юритувида ФИБ Марғилон туманлараро судининг 18.06.2014 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор А.Ю.дан ундирувчи Х.И. фойдасига даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд бўлган.Қарздор А.Ю. бир неча бор огоҳлантирилганига қарамасдан, 2020 йил 1 январдан 2025 йил декабрь ойига қадар алимент тўлашдан бўйин товлаб келган. Натижада, 01.12.2025 йил ҳолатига алимент қарзи 70 453 131 сўмни ташкил этган.

Қарздорликни ундириш мақсадида, 2025 йил 19 декабрь куни қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47⁴-моддаси асосида жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун ҳужжатлар судга юборилган.

Суд томонидан берилган муддатдан сўнг, қарздор жазодан қочиш учун эмас, балки ўз мажбуриятини бажариш йўлини танлаб, 5 йил давомида тўпланган алимент қарзини тўлиқ қоплади.

Шу тариқа, Янги йил байрами арафасида боланинг қонуний ҳуқуқи тикланиб, ундирувчи Х.И. фойдасига 70 453 131 сўм алимент қарзи тўлиқ ундириб берилди. Мазкур ҳолат алимент тўлаш — бу жазодан қочиш эмас, балки фарзанд олдидаги масъулият эканини яна бир бор эслатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Янги йил байрами арафасида бола ҳуқуқи таъминланди