
Ўзбекистонда яқин бир ярим ой ичида биринчи Burger King ресторанлари очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон 24 телеканалига International Beverages Tashkent компаниясининг асосчиси Шухрат Эргашев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, компания янги бозорга чиқишдан аввал рақобатчилар, жумладан McDonald’s каби брендларнинг мавжудлигини ўрганади. Тахминларга кўра, бир ярим ой ичида дастлабки ресторанлар иш бошлайди ва вақт ўтиши билан улар бутун мамлакат бўйлаб кенгаяди.
Burger King — 1954-йилда АҚШнинг Флорида штатида ташкил этилган глобал тезкор овқатланиш тармоғидир. У Restaurant Brands International Inc.(RBI) компанияси томонидан бошқарилади. 2024 йилда компаниянинг глобал савдо ҳажми 5,4 фоизга ошди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.