date

Павел Дуровга қўйилган чекловлар бекор қилинди

Павел Дуровга қўйилган чекловлар бекор қилинди
Франция ҳукумати Telegram асосчиси Павел Дуровга нисбатан қўйилган барча ҳаракатланиш чекловларини бекор қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Аввалроқ Дуров мессенжер орқали жиноятлар содир этилишига кўмаклашганликда айбланганди. 10-ноябрь куни чиқарилган қарорга кўра, Дуровнинг полиция бўлимида мунтазам рўйхатдан ўтиш мажбурияти бекор қилинди.

Бунгача миллиардер фақат Дубайга чекланган иш сафарларини амалга оширишга рухсат олган эди. У барча айбловларни инкор этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дуров ўтган ёзда Париж аэропортида ушланган ва тўрт кун давомида сўроқ қилинган эди. Кейинчалик у гаров эвазига қўйиб юборилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Павел Дуровга қўйилган чекловлар бекор қилинди