date

Андижонда ички ишлар ходими ишдан бўшатилди

Андижонда ички ишлар ходими ишдан бўшатилди

Ички ишлар органлари тизимида хизмат қилган ходим бўйича чора кўрилди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

Андижон вилоятида бир фуқаро ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб, ўзи билан бир курсда ўқийдиган амалдаги ИИО ходими ундан 2,7 миллион сўм сўрагани ва ўқишдаги муаммоларини “ҳал қилиб бериш”ни ваъда қилганини билдирган.

Мурожаат асосида Ички хавфсизлик бошқармаси ходимлари гумонланувчини 2,7 миллион сўмни олаётган пайтда қўлга олди. Терговолди текширувларида у пулларнинг бир қисмини университетдаги менежерга бериши кераклигини ҳам айтган.

Орадан кўп ўтмай, университет менежери ҳам 2,5 миллион сўм миқдоридаги пулни олаётган вақтида ушлангани маълум қилинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ички ишлар органлари ходими эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Андижонда ички ишлар ходими ишдан бўшатилди