
Ижтимоий тармоқларда Malibu автомобили Навоий вилоятида гавжум йўлда хавфли ҳаракатлар қилгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ёзув орқали қоидабузар шахс аниқланиб, автомобил жарима майдончасига юборилгани ҳақида ЙПХ матбуот хизмати хабар берди.
"Бу ҳаракатларни дўстимнинг тўй куни қилдим. Қилган ишимдан пушаймонман ва бошқа бундай қилмасликка ваъда бераман", деди қоидабузар.
Матбуот хизматига кўра, хавфли ҳайдаш ёки ҳужжатларсиз автомобиль бошқариш нафақат жарима, балки 15 суткагача ҳибсга олишга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.