2025/2026 ўқув йилида номдор давлат стипендиялари учун махсус тестлар ўтказилмайди

Олий таълим вазирлиги маълумотига кўра, 2025/2026 ўқув йилида номдор давлат ҳамда президент стипендияларига даъвогарлар учун алоҳида махсус тест синовлари ташкил этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вазирлар Маҳкамаси президент ва номдор стипендияларни тайинлаш бўйича янги тартибни тасдиқлаган эди. Унга кўра, қўшимча синовлар — IT, Ўзбекистон тарихи ва хорижий тиллар бўйича тестлар жорий этилиши кўзда тутилган.
Шундан сўнг талабалардан мазкур янгилик юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушгани айтилади. Вазирлик эса янги талаблар фақат 2026/2027 ўқув йилдан бошлаб кучга киришини аниқлаштирди.
Демак, жорий ўқув йилида ўз олий таълим муассасасида саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, ҳужжатларини республика босқичига топширган талабалар учун қўшимча тестлар қўлланилмайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!