date

Тошкентда автомойка ходимлари мижознинг Tracker автомобилини ҳайдаб кетиб, аварияга учратди

Тошкентда автомойка ходимлари мижознинг Tracker автомобилини ҳайдаб кетиб, аварияга учратди

Тошкентда автомойкада ишловчи икки нафар йигит мижоз тозалаш учун қолдирган Tracker автомобилни рухсатсиз олиб, тун пайти шаҳар кўчаларида айлангани учун қўлга олинди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Улар Чилонзор ҳудудида ҳаракатланаётганда ЙПХ инспекторлари эътиборига тушган. Таъқибдан қочишга уринган ҳайдовчи Яккасарой туманига етгач бошқарувни йўқотиб, йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Шундан сўнг гумондорлар машинани шикастланган ҳолатда ташлаб, воқеа жойидан яширинган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар гумондорларнинг шахсини аниқлаб, уларни Самарқанд вилояти ҳудудида ушлаган ва Тошкентга олиб келган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олдиндан тил бириктирган бир гуруҳ шахслар томонидан олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Суд тергов даври учун гумондорларни қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаган. Ушбу модда бўйича уларга 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид солмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда автомойка ходимлари мижознинг Tracker автомобилини ҳайдаб кетиб, аварияга учратди