date

Тошкентда тадбиркорга 5 йиллик ноқонуний қамоқ учун 300 миллион сўм компенсация тўланади

Тошкентда тадбиркорга 5 йиллик ноқонуний қамоқ учун 300 миллион сўм компенсация тўланади

Учтепа туманлараро фуқаролик суди “Садаф” компаниясига раҳбарлик қилган тадбиркор Дилшод Мингбоев фойдасига давлат бюджети ҳисобидан 300 миллион сўм ундириш ҳақида қарор чиқарди. У беш йил қамоқда бўлган, кейинчалик унга қўйилган айбловлар асоссиз, деб топилган. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

MY5 хабарига кўра, суд маънавий зарар учун товон пулини Тошкент вилояти ҳокимияти ҳузуридаги ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан тўлашни белгилаган. Мингбоев дастлаб 1 миллиард сўм талаб қилган, бироқ даъво қисман қаноатлантирилди.

Иш 2011 йилда бошланган: тадбиркор божхона қонунчилигини бузганликда айбдор, деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этилган. У ҳукм қайта кўриб чиқилгунга қадар колонияда беш йилини ўтказган.

2020 йилда Ўзбекистон Олий суди назорат инстанцияси иш материалларини қайта ўрганиб, Мингбоевга қўйилган энг оғир айбловларни тўлиқ бекор қилган ва унинг қамоқда сақланиши асосланмаганини эътироф этган. Тўлиқ оқловдан сўнг тадбиркор тергов ва суд органларининг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида етказилган зарарни ундириш ҳуқуқидан фойдаланди.

Компенсация миқдори даъводаги суммадан уч баробар кам бўлса-да, Дилшод Мингбоев матбуотга берган изоҳида суд қароридан ҳам, энг муҳими, айбсизлиги расман тан олинганидан мамнунлигини билдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда тадбиркорга 5 йиллик ноқонуний қамоқ учун 300 миллион сўм компенсация тўланади