
Халқ назорати платформасига 21 ноябр ҳолатига кўра, Тошкент шаҳридан 152,6 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушгани маълум қилинди. Тошкент ҳокимияти хабарига кўра, ушбу ҳафтада платформага 13,8 мингта мурожаат юборилган бўлиб, уларнинг аксарияти йўл ва асфальт ҳолати, коммунал хизматлар ҳамда ободонлаштириш масалаларига оид бўлган.
Муаммоларни ҳал қилиш самарадорлиги бўйича Учтепа тумани етакчилик қилмоқда – туман рейтинги 7,6 балл билан баҳоланган. Иккинчи ва учинчи ўринларни Миробод тумани (6,2 балл) ҳамда Олмазор тумани (6 балл) эгаллаган.
Энг паст натижалар эса Сергели (2,9 балл), Яккасарой (4,3 балл) ва Бектемир (4,4 балл) туманларида қайд этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.