Мендоса: «Барселона» ҳозир «Реал»дан анча юқори даражада

Испаниялик машҳур агент Антонио Мендоса мамлакат Суперкубоги финали ҳақида фикр билдирди. Ҳал қилувчи учрашувда «Барселона» ва Мадриднинг «Реал» жамоалари 11-январ куни 00:00 да (Тошкент вақти билан) майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мендоса финалда каталонияликлар ғалаба қозонишига ишонмоқда. Унинг айтишича, ҳозир «Барселона»нинг ўйини ва даражаси «Реал»никидан анча юқори, мадридликларга эса финалга чиқишда омад кулиб боққан. Агент баҳс якуний ҳисобини ҳам тахмин қилди — 4:0 «Барселона» фойдасига.
Эслатиб ўтамиз, ярим финалда «Реал» Мадрид дербисида «Атлетико»ни 2:1 ҳисобида енгди. «Барселона» эса Бильбао «Атлетик»ига имкон қолдирмай, рақиб дарвозасига жавобсиз бешта гол урди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг