
Ҳаво ифлосланишига қарши курашиш мақсадида пойтахтдаги барча иссиқхоналарни тезкор газлаштириш ишлари бошланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қарордан маълум қилинди.
Энергетика вазирлигига бир ҳафта муддат ичида Тошкентдаги барча иссиқхона хўжаликлари билан табиий газ етказиб бериш бўйича шартномалар тузишни таъминлаш вазифаси юклатилди. Шунингдек, вазирлик уларнинг узлуксиз газ билан таъминланишини кафолатлаши керак.
Бундан ташқари, махсус комиссия вақтинча ҳаво ифлослантирувчи моддаларни қўллаётган иссиқхоналар ва бошқа объектлар фаолиятини тўхтатиб туради.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.