
Ўзбекистон Миллий истиқболли лойиҳалар агентлиги WB Int Export компаниясига қимматли қоғозлар бозорида фаолият юритиш учун инвестицияларни ишончли бошқарувчи сифатида лицензия берди. WB Int Export 2022 йил февраль ойи бошида Ўзбекистонда рўйхатга олинган.
Ягона давлат реестри (ЕГРПО) маълумотларига кўра, компания маълумотларни жойлаштириш ва қайта ишлаш хизматларини тақдим этади. Жорий йилнинг 26 ноябрь ҳолатига кўра, унинг устав фонди 500 минг сўмни ташкил этади ва асосчиси Wildberries номли онлайн бозорни бошқарувчи МЧЖ ҳисобланади.
Бундан аввалроқ ушбу агентлик Avesta Investment Group компаниясига инвестицион воситачилик лицензиясини берган эди. Бу ҳақдаги қарор жорий йилнинг ноябрь ойи ўрталарида агентлик веб-сайтида эълон қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.