date

Жиззахда $2 млрдлик туризм лойиҳалари бошланади

Жиззахда $2 млрдлик туризм лойиҳалари бошланади
Яқин келажакда Жиззах вилоятида туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида умумий қиймати $2 миллиард бўлган лойиҳалар амалга оширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев вилоят Кенгаши сессиясида маълум қилди.

Мазкур лойиҳалар доирасида Заамин, Фориш, Арнасой туманлари ва Жиззах шаҳрида 500 дан ортиқ янги объектлар ташкил этилади. Заамин ва Арнасойдаги дам олиш зоналари бир йил ичида ишга тушади.

Ушбу зоналарнинг лойиҳаларига $300 миллион инвестиция йўналтирилди ва ҳудудларда аэропортлар қурилди. Давлат раҳбари ҳудуддаги автомобил саноати ривожланиши масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

Жиззах политехника институтида муҳандислик факультети очилди ва бу ерда ҳар йили 300 нафар ёш мутахассис таҳсил олади. "Автомобил саноати ҳақида гап кетганда, илгари фақат Асака ёдга тушарди.

Бугун эса Жиззахда ҳамкорларимиз билан йилига 175 мингта автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга завод ташкил этдик", — деди президент.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда $2 млрдлик туризм лойиҳалари бошланади